English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дониёр Юсупов: Ўзбекистонга сармоя киритмоқчиман (+видео)
14:12 / 2025-09-24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига навбатдаги амалий ташрифи, жумладан, Америкадаги кўплаб ўзбекистонликлар томонидан ҳам муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Айниқса, ёшлар бугунги кунда юртимиздаги тенгдошлари, шунингдек маҳаллий ва хорижлик тадбиркорларга яратилаётган қулай шарт-шароитларни алоҳида эътироф этмоқда.

Дониёр Юсупов, тадбиркор:

–1997 йил Америкага кўчиб келганмиз. Шу ерда мактабни, кейин Виржиния штатидаги Жорж Мейсон университетини иқтисод йўналиши бўйича тамомладим. Ҳозир эски қувурларни янгисига алмаштиришга ихтисослашган, биноларга зарар етказмасдан, йўл остидаги эскирганлари ўрнида янги қувур ясайдиган технология асосида ишлайдиган корхонада фаолият юритяпман.

Жамоамиз Ўзбекистонга инвестиция киритган, технологиямизни юртимизга ҳам олиб кириб, “Зарбулоқ Инжиниринг” корхонасини очганмиз. Дастлаб, келишувга биноан,мамлакатимиз ҳудудидаги 40 км қувурни таъмирлаш мажбуриятини олдик.

Президент Шавкат Мирзиёев сув ресурсларини бошқариш ва ирригация тизимини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Фаолиятимиз давлат миқёсида қўллаб-қувватланаётгани қувонарли.

Яқиндагина Самарқанд вилояти ҳокимлигида тақдимот ўтказиб, шаҳардаги Зарафшон кўчасидаги 1 км қувурни янгилай бошладик.

“Ўзстандарт” меъёрига мос мазкур технологиянинг афзаллиги – анъанавий усул билан солиштирганда 4 карра арзон, иш 3 баробар тез бажарилади. Жараён асосан сув хўжалиги ҳамда таъминоти билан боғлиқ. IT паркка аъзо корхонамизга қатор имтиёзлар берилган. Маказий Осиё, хусусан Қирғизистон ва Россияга қувур экспортини ҳам йўлга қўймоқчимиз.

Мақсадим, ушбу илғор технологияни ватаним – Ўзбекистонда кенг жорий этиб, йўлсозлар фаолиятига халақит бермасдан эскирган ер ости қувурларини янгисига алмаштириш жараёнини тизимли йўлга қўйиш. Шу орқали юртим гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиш.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zerKjgoeGYY" title="Doniyor Yusupov: O‘zbekistonga sarmoya kiritmoqchiman" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаррама Пирматова,

Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА