French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дониёр Аҳмедов Таиландда олтин медаль соҳибига айланди
14:11 / 2024-01-19

Пара енгил атлетика бўйича терма жамоамиз шу кунларда Таиланднинг Накхонратчасима шаҳрида ўтаётган халқаро мусобақада иштирок этмоқда.

Турнирнинг эркаклар ўртасидаги “Т13” классида ўтказилган узунликка сакраш баҳсларида ҳамюртимиз Дониёр Аҳмедов энг юқори натижани қайд этиб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.  

Маълумот учун, ушбу мусобақа 20 январь кунига қадар давом этади. Шунингдек, пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жорий йилги мавсумда Халқаро Паралимпия қўмитаси мусобақалар тақвимидан ўрин олган 7 та халқаро Гран-при ҳамда 1 та жаҳон чемпионатида иштирок этади.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА