Донбасс бўйича норманд формати алоқа гуруҳида АҚШ ҳам қатнашиши мумкин
Украина бош вазири ўринбосари Алексей Резников Донбасс бўйича норманд формати ва уч томонлама алоқа гуруҳида АҚШнинг қатнашиши мумкинлиги бўйича фикр билдирди.
“INTERFAX.RU” шу ҳақда маълумот тарқатган. Унга кўра, “Украина” канали эфирида Резников: “Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти аъзоси ҳамда унинг донор давлатларидан бири, шунингдек, унга аъзолик бадалини тўлаб бораётган мамлакат сифатида АҚШ “норманд формати”да ва уч томонлама алоқа гуруҳида иштирок этишга ҳақли”, деб таъкидлаган.