Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доналд Трамп яна бир режасини бекор қилди
20:59 / 2020-12-14

AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп яқин кунларда Оқ уй расмийларининг коронавирусга қарши эмланиши билан боғлиқ режани бекор қилди.

Расмийлар Трамп маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари Пфизер/БиоНТеч вакцинасини қабул қиладиган илк мижозлар қаторидан ўрин олишини билдирган эди. Трамп эса ушбу жараёнга ўзгартириш киритиш Зарур, деб билмоқда.

Фавқулодда ҳолатларда қўллаш кераклиги маъқулланган AҚШда препарат бугундан тарқатила бошлайди.

"Ушбу вакцина COVID-19дан 95 фоизгача ҳимоя қилади" - дея таъкидлади ҳукумат масъуллари.

Дастлабки уч миллион доза айни пайт барча 50 штатда ўнлаб манзилларга етказиб берилмоқда.

Масалан, дастлабки тўплам якшанба куни Мичиган штатидаги муассасадан тарқатилди. Навбатнинг бошида соғлиқни сақлаш ходимлари ва қариялар туришибди.

Ноябрь ойидан бу ёғига AҚШда коронавирус билан боғлиқ ўлим даражаси кескин равишда ўсиб келяпти. Шанба куни дунё бўйича 3309 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмиб, бу борадаги аксил рекорд кўрсаткич қайд этилди. Ҳозиргача айни офат фақат AҚШнинг ўзида 300 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

Вакцина тарқатилиши эса коронавирус пандемиясининг бурилиш нуқтаси сифатида кўриляпти.

ЎзА