Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дональд Трамп сайловолди компанияси ҳаккерлик ҳужмига учради
09:26 / 2020-10-28

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси сайтига ҳаккерлик ҳужуми уюштирилди.


АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси сайтига ҳаккерлик ҳужуми уюштирилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар айни пайтда мазкур ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритмоқда, дейилади сайловолди кампания штаби вакили Тим Мертоунинг маълумотида.

“Кечаси сайт фаолиятида узилиш кузатилди, тегишли идоралар билан ҳужум манбасини текширмоқдамиз. Улар асосий маълумотларни қўлга кирита олишмагани аниқ, негаки бундай маълумотлар сайтда сақланмайди”, деб ёзади у Twitterдаги саҳифасида.

Маълум қилинишича, ҳозирда сайт фаолияти тўла тикланган.