Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дональд Трамп савдо дўконларида юзага келган вазиятга муносабат билдирди
12:32 / 2020-03-16

Якшанба куни АҚШ президенти мамлакатдаги йирик савдо тармоқлари раҳбарлари билан озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар таъминоти борасида юзага келган вазиятни муҳокама қилди ва америкаликларни озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж молларини ҳаддан ортиқ даражада ғамламасликка чақирди.

"Қўшма Штатларда товар етказиб бериш занжири мустаҳкам ва америкаликларга энг зарур нарсаларни ҳаддан зиёд ғамлашнинг асло зарурати йўқ", - дейилади Оқ уй матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Шу билан бирга, давлат раҳбари мамлакат фуқаролари дўконлар тўлиб турганини кўриб хотиржам бўлиши учун савдо тармоқлари раҳбарларини озиқ-овқат ва бошқа зарур товарлар билан керагича таъминлашга чақирди. 

Мажлисда Whole Foods Market, Walmart, Target, Costco каби 20 га яқин йирик савдо компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур хабар коронавируус пандемияси туфайли АҚШ шаҳарларида гигиена, дезинфекция, ҳожатхона қоғозлари ва узоқ муддатга сақласа бўладиган озиқ-овқатларга бўлган талаб ошиб кетгани ортидан тарқатилди.

Жонс Хопкинс университетининг маълум қилишича ҳозиргача АҚШда 3,2 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 62 киши вафот этди.