Донабоев Жаҳонгир Ҳусан ўғлининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўзбекистонда солиқ маъмурчилиги орқали рақобат муҳитини яхшилаш йўллари” мавзусида
Донабоев Жаҳонгир Ҳусан ўғлининг 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Ўзбекистонда солиқ маъмурчилиги орқали рақобат муҳитини яхшилаш йўллари” мавзусидаги диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 4 сентябрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй.
Тел.: (99871) 239-01-49, факс: (99871) 239-41-23
e-mail: tdiu@tsue.uz