French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дон ва турфа қарашлар...
21:09 / 2022-11-03

Россия-Украина

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен телефон суҳбати чоғида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлига Россияни Қора денгиз орқали дон ташиш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлиги мажбуриятини бажаришга қайтариш ишида давлати кўрсатган саъй-ҳаракат учун миннатдорлик билдирди.

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар Россия Украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари ташишга қайта қўшилгандан кейин дон шартномаси тўлиқ ишлаб кетгани ҳақида маълумот берди, деб хабар тарқатди «Анадолу» агентлиги. Шунингдек, Акар 19 ноябрда тугайдиган дон шартномаси муддатини яна узайтириш бўйича зарур чоралар кўрилаётганини айтди.

Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни "Canale5» телеканалига берган интервьюсида Россия ва Украина Президентлари – Владимир Путин ва Владимир Зеленский музокара даврасида келишувга эришишлари зарур, деб ҳисоблашини билдирган.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакил Жозеп Боррель билан телефон мулоқотида Россия-Украина зиддиятини тезроқ ҳал этиш тарафдори эканини баён қилди.

Иордания Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Айман Ҳусайн Абдулла ас-Сафадий «Россия-Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш йўлини топиш, БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва қонунчилик меъёри, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига риоя этилишини кафолатлайдиган сиёсий ечимни таъминлаш зарур»лигини таъкидлади.

Озарбайжоннинг Киевдаги элчихонаси ўз фуқароларини зарурат бўлмаса, Украинага саёҳат қилмасликка чақирди.

“Элчихона эвакуация даврида Украинада қолишга қарор қилган фуқароларни турли офатдан эҳтиёт бўлиш, хавфсиз жойда сақланиш, Киев ҳукуматининг талаб ва тавсияларига мутлақ амал қилишни яна бир бор сўрайди”, дейилади элчихона ҳужжатида.

Украина 2023 йил давомида бутун Европа бўйлаб “Microsoft” хизмати ва маълумот марказидан бепул фойдаланиши мумкин, дея хабар берди технология корпорацияси президенти Брэд Смит ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. У қўшимча технология ёрдами учун қарийб 100 миллион доллар ажратишга ваъда берди. Компаниянинг февраль ойидан бери Украинага берган кўмаги 400 миллион долларга етган.

Аброр ХОН, ЎзА