Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доминик Тилманс: Мен кузатган овоз беришдаги эркинлик – демократия тамойилидир
13:58 / 2023-04-30

Референдум сўзи халқаро ибора. Унинг асл маъноси, мазмунини овоз берувчилар оддийгина қилиб “Халқ иродаси” деб атамоқдалар. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгаришлар мамлакат, халқнинг бугунги ва келажагини белгиловчи меъёрлардир. Унинг ҳар бир моддаси, сатри, сўзи жамият аъзолари ўртасида муҳокама қилинди. Меъёрлар ифодасининг турли кўринишлари таклиф этилди. Ниҳоят кутилган кун келди. Фарғона вилоятидаги 1209 та референдум участкаларида белгиланган вақтда овоз бериш бошланган. Аҳолининг фаоллигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ёш, илк бор овоз берувчидан тортиб, ҳаётий тажрибаси бўлган отахону-онахонларгача референдумга ишонч билан ўз муносабатини эркин билдирмоқда.

– Фуқароларнинг кайфияти юқори. Бу уларнинг ўзгариш киритилган конституция лойиҳасига беъэтибор эмаслигидан далолат бериб турипти, – дейди 88–референдум участка комиссияси раиси Дониёр Эралиев. – Участкамизда 2898 та овоз берувчилар бўлиб, 91 нафари муддатидан аввал овоз берди. Умуман овоз берувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ногиронлар учун пандуслар қилинди. Халқаро ва маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий вакиллари учун жойлар тайёрланди. 

Овоз бериш референдум участкасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров  ҳам ўзининг фуқаролик бурчини барча билан бирга адо этди. 

Вилоят иқтисодиёти аввал икки-уч йирик корхонага боғлиқ эди. Ҳозир тадбиркорларга кенг йўл очилди. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ягона корхона бўлган бўлса, эндиликда тадбиркорлар шаҳарда яна иккита шундай кичик заводлар қуриб, ишга туширишди. Уларда ҳам халқимиз меҳнат қилмоқда, – дейди меҳнат фахрийси Жўрабек Хўжақулов. – Конституция лойиҳасида тадбиркорлик янада қўллаб-қувватланган. Божхона, солиқ имтиёзлари кенгайтирилди. Шунинг учун ҳам бугун референдумга “Ҳа”  деган овоз бериш учун келдик.

– Мустақил Ўзбекистоннинг бугун қабул қилаётган Конституциясига киритилган ўзгаришлар халқ келажаги, давлатимизнинг ривожланиши учун муҳим янгиликдир, – дейди овоз берувчи Алижон Жўраев. – Айниқса, инсон ҳуқуқи мустаҳкамланди, айрим чекловлар олиб ташланди. Демократик тамойилларни мустаҳкамловчи янгиликлар киритилди. Биз ҳам оиламиз билан қабул қилинаётган конституцияни қўллаб-қувватлагани келдик.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги очиқлиги туфайли биргина Фарғона вилоятига овоз беришни кузатиш учун Европа, Осиёдаги 15 та мамлакат вакиллари келдилар. Халқаро кузатувчилар сафида “Евроконтинент” тахлилий гурухи президенти Пъер-Эммануел Томанн, Белгиялик фахрий сенатор Доминик Тилманс, Япониялик Хоккайдо Университети профессори Масато Хиватарилар ҳам бор эди. 

– Халқаро кузатувчи сифатида бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман: Референдум – халқ ҳохишининг ифодаси сифатида ўтмоқда, – дейди халқаро кузатувчи Доминик Тилманс. Мен бу ерда овоз берувчилар билан суҳбатлашдим. Уларнинг бири конституция лойиҳасига ўз таклифини берганлиги ва бу таклиф умумлашган ҳолда лойиҳадан жой олганини айтди. Тўғри минглаб овоз берувчи киритган таклифларнинг барчаси қабул қилинмагандир. Бу табиий ҳол. Аммо лойиҳа муҳокамасида шундай оммавий иштирок, шу қадар кўп таклифлар киритилгани ва бугун улар эркин, ўз муносабатини билдираётгани бу менинг тушунчамдаги ҳақиқий халқ демократиясидир. 

Ҳа, Янги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Буни халқимиз ҳам, халқаро ҳамжамият вакиллари ҳам ҳақли равишда эътироф этмоқдалар.

<iframe width="1920" height="969" src="https://www.youtube.com/embed/1hXQR8IvXaQ" title="Доминик Тилманс: Мен кузатган овоз беришдаги эркинлик – демократия тамойилидир" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов.

Тасвирчи Элёр Олимов.