Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб вазифалар белгиланди
16:05 / 2021-12-16

Халқ депутатлари Беруний тумани кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Атабек Сапарбаевнинг 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йилга мўлжалланган режаларга оид мурожаати тингланди.

Сессия иштирокчилари дастлаб туман ҳунармандлари, тадбиркорлари ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.

Жорий йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 111, хизматлар ҳажми 121, чакана савдо айланмаси ҳажми 110, қурилиш ишлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 105 фоизга етказишга эришилади.  

Бюджет тушумларини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 11 ойи якуни билан 72,5 миллиард сўмлик бюджет тушумлари ундирилиб, 107 фоизга бажарилиши таъминланди. Йил якуни билан 77 миллиард сўм бюджет тушуми ундирилиб, йиллик режа 109,5 фоизга бажарилишига эришилади.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 3210 нафар фуқаро доимий иш жойларига жойлаштирилди. Жорий йилда 1674 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, 1737 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб қилиниб, 265 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди.

Тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига жами 3851 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган. Шундан янгидан ташкил қилинган кичик бизнес субъектлари сони 374 тани, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари сони 658 тани ташкил қилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, туманда 2020-2023 йилларда умумий қиймати 1 триллион 769 миллиард сўмлик 92 та лойиҳани амалга ошириш ва янгидан 1375 та иш ўрнини яратиш бўйича манзилли дастур шакллантирилди. 2020-2021 йилларда умумий қиймати 121,6 миллиард сўмлик 71 та лойиҳа амалга оширилиб, янгидан 411 та иш ўрни яратилди.

2021 йил давомида ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1 триллион 318 миллиард сўмлик 29 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда умумий қиймати 51,5 миллиард сўмлик 21 та лойиҳа амалга оширилди ва янгидан 116 та иш ўрни яратилди.

Жорий йилда 13,3 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Йил якунига қадар 14 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади ва режа кўрсаткичи 123 фоизга бажарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан, туманда “Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига қарашли эски пахта тозалаш заводи ҳудудида 7,2 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил қилинди. Бундан ташқари, туманда “Шаббоз” овул фуқаролар йиғинида ҳудудида умумий майдони 5,3 гектар бўлган “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил қилинмоқда.

Туманда аҳолининг уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида Беруний ва Абай овули фуқаролар йиғинларида жами 13 миллиард 838 миллион сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиш режалаштирилди.

Тумандаги олис ва оғир ҳудуд тоифасига кирган Олтинсой, Дўстлик ва Қизилқалъа овул фуқаролар йиғинларида 2 та мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш, 30 километр ичимлик сув тармоғини янгидан тортиш ва 2 та иншоатни реконструкция қилиш, 17,5 километр ички йўлларни таъмирлаш ишлари тўла бажарилди.

Жорий йилда “Ёшлар дафтари”га киритилган 7304 нафар ёшдан 7173 нафарининг муаммолари ижобий ҳал қилинди. Жумладан 4020 нафарига ер майдони, 345 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилиб, 1560 нафарининг бандлиги таъминланди.

Ҳозирги кунда туманда 50 та давлат, 8 та давлат хусусий шериклик асосидаги, 256 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида 7124 нафар, давлат хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларига 645 нафар, нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотларига 6076 нафар болалар жалб қилиниб, қамров 79,8 фоизга етказилди.

[gallery-5113]

Бирламчи тиббий ёрдам хизмати сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳоли саломатлигини тиклаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туманда 15 та тез тиббий ёрдам бригадаси мавжуд бўлиб, 2 та оилавий поликлиника, 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 2 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда

Жуманиязов оилавий шифокорлик пункти ташкил этилди. Шунингдек, 15 та хусусий клиника, 1 та лаборатория ва 14 та диагностика марказлари, 45 та хусусий дорихона фаолият кўрсатмоқда. Туман марказида замонавий типдаги бинога ва жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий тиббий асбоб ускуналарга эга бўлган “Sayаmed” кўз касалликлари хусусий клиникаси филиали фаолиятини бошлади.Ушбу хусусий клиникаларда аҳолига малакали шифокорлар томонидан замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида тезкор диагностика хизматлари кўрсатилмоқда.

Туманда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқлар қайд этилиб, келгусидаги вазифалар белгиланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сессияда тегишли қарор қабул қилинди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА