French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб саволга тезкор жавоб : форс — мажорда тадбиркор қанчалик ҳимояда?
18:18 / 2020-04-01

Ҳудудий ҳокимликлар ва масъуллар билан биргаликда Бош вазир қабулхоналари электрон портали (business.gov.uz)да алоҳида Платформа яратиб, тизимли ишларни йўлга қўйдик.


Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов.

— Коронавирус пандемияси шароитида фаолиятида зарар кўраётган тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва чоралар кўриш бўйича Республика ва ҳудудий штаблар ташкил этилган.

Ҳудудий ҳокимликлар ва масъуллар билан биргаликда Бош вазир қабулхоналари электрон портали (business.gov.uz)да алоҳида Платформа яратиб, тизимли ишларни йўлга қўйдик. 

Маълумот учун: 31 март ҳолатига тадбиркорлик субъектларидан 421 та мурожаат келиб тушди. Жумладан, мурожаатларнинг 319 таси (76 фоизи) – кредит муддатини узайтириш ва фоиз ҳисоблашни тўхтатиш, 13 таси солиқ тўловларини кечиктириш шулар сирасидан.

Мурожаатлар Инқирозга қарши Республика комиссиясининг ҳар куни ўтказилаётган йиғилишларида тегишли ҳудудий ҳокимликлар иштирокида муҳокама қилиб борилмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлар фаолиятида форс-мажор ҳолатлари келиб чиққанлиги ҳақидаги мурожаатларни қабул қилиш бўйича оператив штаб ҳам ишлаб турибди. Унга ҳозирда 83 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг ташқи иқтисодий фаолиятга боғлиқ бўлганлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.