Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб саволга мутахассис жавоби: Пойтахтга боришим зарур
15:05 / 2020-04-18

Тошкентда ишлаб чиқариш цехим бор. Айни вақтда карантинни оилам билан Навоий вилоятида ўтказяпман.


Тошкентда ишлаб чиқариш цехим бор. Айни вақтда карантинни оилам билан Навоий вилоятида ўтказяпман. Ҳокимиятдан телефон қилиб, корхонани ишга туширишни айтишди. Тошкентга оилам билан қайтсам, йўлда ЙПХ ходимларига ҳуқуқий жиҳатдан нима ҳужжат тақдим қилишим зарур?

Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди:

– Республика махсус комиссияси ва штабнинг 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларининг фаолиятини давом эттиришга рухсат берилиши белгиланди. Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, овқатлантириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

Демак, тадбиркорнинг ишлаб чиқариш цехи фаолият юритишига Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра рухсат берилган бўлса, ЙПХ ходимига шахсни тасдиқловчи ва транспорт ҳужжатлари билан ишлаб чиқариш фаолиятига оид ҳужжатларни тақдим этиши лозим.