Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: солиқдан озод этилса тўланган солиқ кейинги йилга кўчириладими?
19:01 / 2020-05-20

Бу саволга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров жавоб берди.


— Мен маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаман. Корхонамизнинг 2020 йил учун ер ва мол-мулк солиғини тўлиқ тўлаб қўйганмиз. Аммо яқинда Президентимизнинг фармонида белгиланган тадбиркорлик субъектлари 1 июндан 1 сентябргача юқоридаги солиқлардан озод қилинди. Биз тўлаган уч ойлик сумма кейинги йилга кўчириладими?

Бу саволга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров жавоб берди.

— 2020 йил 18 майдаги Президент фармонида ер ва мол-мулк солиғидан 3 ойга имтиёз берилгани муносабати билан фуқаро ушбу солиқ турлари бўйича солиқ органларига солиқ имтиёзини қўллаган ҳолда аниқлаштирилган ҳисобот (ер солиғи бўйича) ва аниқлаштирилган маълумотнома (мол-мулк солиғи бўйича) юбориши лозим.

Бунда солиқ тўловчи томонидан аниқлаштирилган ҳисобот топширган натижасида пайдо бўлган ортиқча тўланган солиқлар суммаси келгуси солиқ тўловлари учун ўтказилиши ёки қайтарилиши мумкин.