Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: пандемия шароитида 14 ёшга тўлмаган фарзанди бор ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?
14:00 / 2020-08-14

САВОЛ: тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман.


САВОЛ: тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Карантин даврида ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолди. Корхонамизда ишлайдиган ходимларнинг ярми учун иш йўқ. Шу сабабли, ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиқиб, ходимлар сонини қисқартиришга тўғри келяпти. Лекин пандемия шароитида 14 ёшга тўлмаган фарзанди бор фуқароларни ишдан бўшатолмас эканман. Шу тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

Бу саволга АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Раҳимжон Маҳкамов жавоб берди.

– Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 16-бандида коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланган бўлиб, бу меҳнат қонунчилиги талаби карантин даврида амал қилади.