Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб мавзудаги очиқ мулоқот
16:24 / 2025-09-04

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ҳамда 2025 йил 19 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, хусусан соҳа ходимларига етказиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Унда O‘zLiDeP Шофиркон тумани Кенгаши масъуллари, савдо-саноат палатаси туман бўлими вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, пешқадам тадбиркор аёллар, шунингдек, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бизнес учун қулай шароит яратиш натижасида 1 минг 600 та микро корхона бир йил ичида айланмасини ошириб, ўрта корхонага айланди. 143 та корхона йирик бизнес мақомига эришди, яна 122 та кичик корхона йириклар сафига қўшилди. Бизнесни “соя”дан чиқариш чоралари туфайли 139 минг корхонада иш ўринлари кўпайди, иш ҳаққи фонди сезиларли ошди.

Шунингдек тадбирда, бизнес соҳасида қўшимча имкониятлар яратиш – тадбиркорларга ер майдони ажратиш, мактаб ва боғчаларнинг бўш ерларида хусусий шериклик асосида таълим муассасалари қуриш, тиббиёт кластерларини ташкил этиш, инвестиция платформаларини йўлга қўйиш, туризм салоҳиятини ошириш каби ташаббуслар кенг муҳокама қилинди.

Тадбир якунида очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича O‘zLiDeP туман Кенгаши фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди. Ҳар бир депутат ўз сайлов округида ушбу йўналишдаги тарғибот ишларини кучайтириши лозимлиги таъкидланди.

Зариф Комилов, ЎзА