Фарғона вилоятида ҳам “Долзарб 90 кун” дастури ижроси доирасида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мактабларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари фаол олиб борилди. 30 та умумтаълим мактабида капитал таъмирлаш ишлари якунланди, 12 та янги мактаб ёки йўлдош бинолар қурилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. 200 дан ортиқ янги синф хоналарига компьютерлар ва интерактив ўйинлар жиҳози ўрнатилди.

Қишлоқ жойлардаги мактабларни интернет билан таъминлаш даражаси ошиб, янги Wi-Fi тармоқлари жорий этилди. Бу, айниқса, масофавий таълимни яхшилашга хизмат қилади.
“Бир мактаб – бир лойиҳа” тамойили асосида ҳар бир мактаб ўқувчилари иштирокида ижтимоий, экологик ва маданий йўналишларда ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида 3000 дан кўп педагоглар учун махсус қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди.
“Долзарб 90 кун” тадбири доирасида Фарғона вилоятида таълим сифатини аниқлаш бўйича ҳам ишланма амалиётга жорий этилди. 100 дан ортиқ мактабда интерактив машғулотга ёрдам бериши мумкин бўлган СМAРТ-таҳсил синфхоналари ташкил этилди.

Данғара тумани мисолида кўрадиган бўлсак, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни маънан етук, жисмонан соғлом ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 2-, 19- 20-, 26-, 33-умумтаълим мактабларида кундузги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилди. Уларда жами 1500 нафар ўқувчи 3 навбатда мароқли дам олади.
Шунингдек ушбу ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олувчи ўқувчилар ҳамда 2143 нафар 11-синф битирувчилари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўрди.

“Долзарб 90 кун” доирасида “Янги Ўзбекистонда-янгича дунёқараш” ғоясини ўқувчилар онгига сингдириш, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат раҳбарининг ёшларга кўрсатаётган эътибори, мамлакат келажагида ёшларнинг ўрни муҳим эканлиги юзасидан давра суҳбатлар ўтказиш, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек фан, спорт, санъат йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил этиш, заковат интеллектуал ўйинларини, турли спорт мусобақаларини ўтказиш орқали бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда жисмонан соғлом, маънан етук қилиб тарбиялашдек йўналишлар амалга ошириляпти.
“Долзарб 90 кун” дастури ижроси ҳақида Данғара тумани ММТБ бош мутахассиси Абдулазиз Миромонов бизга яна шуларни гапириб берди.
– Тумандаги 41 та умумтаълим мактабида долзарб 90 кунлик эълон қилинган. Бу тадбирга 25 минг ўқувчи қамраб олинди. Режа асосида биринчи ҳафтада маънавий маърифий, иккинчи ҳафтада китобхонлик, учинчи ҳафтада маданий ва тўртинчи ҳафтада спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Жами 800 нафар ўқитувчилар бириктирилиб, режадаги тўгараклар ишлатиляпти. Ҳар куни ўқитувчилар 2-синфдан 10-синфгача ўқувчиларни инглиз тили, кимё, биология, информатика, шахмат, спорт тўгараклари орқали бўш вақтларини банд қилмоқда. Долзарб 90 кунлик доирасида амалга ошириладиган тадбирлар ҳали давом этади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/x6OfghZAiXc?si=57ff92eBspizeXUs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов
Тасвирчи: Элёр Олимов