Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Долзарб 90 кун” тадбирлари давом этмоқда
16:59 / 2025-08-09

Шу кунларда республикамиз бўйлаб “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ўқувчи-ёшлар ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида маданий ва маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси “Амалий-ўқув маркази” ҳарбий хизматчилари ва курсантлари  Янгиҳаёт туманида жойлашган 356-сонли умумтаълим мактабида профилактик тадбир ўтказди.

Унда мутахассислар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидалари, махсус кийим-бошлар, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш хусусида тушунчалар берилди.

Шунингдек, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби, ёш болалар шўхликлари натижасида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёзги мавсумда белгиланган жойларда чўмилиш қоидалари бўйича зарур тушунчалар ва маълумотлар берилди.

Ёнғин-қутқарув хизматида фойдаланиладиган техникалар, асбоб-анжомлар, айниқса шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийим-бошларни болалар ўзлари кийиб кўриб, қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишлари янада ортди. Ушбу тадбир уларнинг қалбларида илиқ таассурот қолдирди.  

Тадбир якунида болажонларни қизиқтирган саволларга мутахассислар батафсил жавоб беришди.  

Бу каби тадбирлар Академия жамоаси томонидан тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА