ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни илм-фанга ошно этиш, креатив ғоя ва фикрлари билан мунтазам ўртоқлашиб бориш ҳамда ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” тадбирлари Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 56-умумтаълим мактабида ҳам юқори савияда ташкил этилди.
[gallery-24315]
Мазкур таълим масканида 22 йўналишда тўгараклар фаолият юритаётган бўлиб, уларда 700 нафардан зиёд ўқувчи билим ва маҳорат оширмоқда. Бу уларнинг қобилиятини намоён этиш, фаоллик ва ташаббускорлик салоҳиятини ривожлантиришда муҳим омилга айланган.
Шу билан бирга, мактабда ташкил этилаётган турли танлов ва маданий-маърифий тадбирлар орқали янги чеҳралар, иқтидорли ўғил-қизлар кашф этилмоқда. Уларнинг илм-маърифат соҳасида эришаётган муваффақияти таълим муассасаси учун фахр манбаидир.
Тадбир давомида ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этгани иштирокчиларда катта таассурот қолдирди
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА