Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Долзарб 90 кун" лойиҳаси: Ёзги таътил мароқли ўтмоқда
14:33 / 2025-07-03

Шу кунларда Тошкент шаҳар ва Сергели тумани ҳокимлиги ташаббуси билан журналист ва блогерлар пойтахтимиз мактаблари фаолияти билан танишмоқда. "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида ташкил этилган пресс-тур давомида улар 104-сонли умумтаълим мактабида бўлишди.

Бу ерда ёзги таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тўгараклар фаолият юритмоқда. Тикувчилик, электроника ва маиший техника таъмири, пазандачилик каби йўналишларда олиб борилаётган машғулотларда 100 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этмоқда.

Шунингдек, пресс-тур Шайхонтоҳур туманидаги 299-сонли умумтаълим мактабида ҳам давом этди. У ерда ОАВ вакилларига ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли, қизиқарли ва самарали ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўрсатилди.

Мазкур таълим масканида ёзги таътил даврида ошхонанинг ярмида "Book Cафе" ташкил этилган. Ушбу жой Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг ахборот базасига тўғридан-тўғри уланган бўлиб, ўқувчилар электрон кутубхонадан бепул фойдаланиш имкониятига эга эканини кўриш мумкин.

Шу билан бирга, ушбу мактабда шахмат клуби фаолият юритмоқда. Мазкур клубда 30 нафардан зиёд ўғил-қиз шахмат сирларини ўрганмоқда. Қўғирчоқ театри, футбол, компьютер саводхонлиги ҳамда тикиш-бичиш тўгараклари ҳам мунтазам равишда иш олиб бормоқда.

Гулноза Бобоева,

ЎзА