English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси ўқувчиларнинг ёз фаслини фойдали ўтказишига хизмат қилади
13:46 / 2025-06-14

Мамлакатимизда ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларни маданий, маърифий ва спорт тадбирларига фаол жалб қилиш мақсадида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган, ижод ва спорт мактабларида ўқувчилар учун “Долзарб 90 кун” лойиҳаси самарали ташкил этилмоқда.

Лойиҳа доирасида ўқувчилар учун робототехника, информатика, математика, инглиз тили, тасвирий санъат, китобхон ўқувчи, шахмат-шашка, стол тенниси, мусиқа, волейбол, футбол ва бошқа йўналишлардаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

“Ренессанс” соғломлаштириш оромгоҳи ижод, спорт ҳамда ихтисослаштирилган мактабларнинг иқтидорли ўқувчиларини қарши олди. “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ўқувчилар оромгоҳдаги инновацион ёзги ўқув машғулотларида иштирок этади.

Инновацион ёзги ўқув машғулотлар давомида ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш кўзда тутилган. Шунингдек, IT ва робототехника, арт дизайн, спорт ва интеллектуал ўйинлар, китобхонлик каби йўналишларни ҳам ўз ичига олади. Бунда ўқувчилар ўз иқтидорларини намойиш этиш, янги кўникмаларни ўзлаштириш ва ижодий фикрлаш салоҳиятларини ривожлантириш имкониятига эга бўлади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА