Навоий давлат университети аниқ фанлар факультети ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Навоий шаҳридаги филиали ҳамкорлигида 2-умумтаълим мактабида Лочин ва Жанубий маҳаллалари ўсмирлари ўртасида дзюдо бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни жисмонан ва маънан соғлом шахс сифатида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Шу боис, мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси бу борада муҳим платформага айланди.

– Бугунги кунда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Дзюдо эса фақат жисмоний машқ эмас, балки тартиб, сабр ва ҳурматни ўргатади, – дейди университетнинг аниқ фанлар факультети ёшлар билан ишлаш ва маънавий маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ғиёс Юсупов. – Тадбир ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, жисмоний тарбия орқали уларда ирода, интизом ва жамоавийлик каби фазилатларни шакллантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу таълим ва спорт ташкилотлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик намунасидир.
Болажонлар мусобақа жараёнида жисмоний маҳоратини намоён этиш баробарида, ўзаро дўстлашиб, фикр алмашди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири