Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доллар қиймати кўтарилди, евро ва рубль эса арзонлашди
15:18 / 2020-01-27

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 28 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 28 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, евро ва рубль курслари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан арзонлашгани қайд этилди.

1 АҚШ доллари 9 563 сўм 33 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 16 сўм 28 тийинга қимматлашган.

1 евро курси 10 541 сўм 66 тийин қийматда баҳоланиб, 44 сўм 11 тийинга арзонлашган.

1 рубль эса 153 сўм 89 тийинга тенглашиб, 1 сўм 17 тийинга арзонлашган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.