Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Док-1 макс иши”: жиноят иши билан боғлиқ якуний суд мажлиси бошланди 
15:52 / 2024-02-26

Тошкент шаҳар судида “Док-1 макс иши” билан боғлиқ якуний суд мажлиси бошланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур иш доирасида фармацевтика соҳасида фаолият олиб борган 23 нафар шахс суд олдида жавоб берди. 

Улар Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган, таркибида заҳарли моддалар бўлган “Док-1 макс” сиропи ва бошқа дори воситаларини юртимизга олиб кирган ҳамда дорилар таркибини текширишга масъул бўлган шахслардир. 

Масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ортидан мазкур дори воситаларини истеъмол қилган 86 нафар бола жабрланди. Улардан 68 нафари вафот этган ва 16 нафари оғир, 2 нафари енгил тан жароҳати олган. 

2022 йилнинг куз ойларида юз берган мазкур нохуш воқеа ортидан Давлат хавфсизлик хизмати жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини олиб борди. 

Суд мажлисига раислик қилувчи Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов суд қарорини ўқиб эшиттирмоқда. 

Норгул Абдураимова, ЎзА