Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Док-1 макс иши”: ҳиндистонлик шахс 20 йил озодликдан маҳрум қилинди
16:07 / 2024-02-26

Тошкент шаҳар судида “Док-1 макс иши” билан боғлиқ якуний суд мажлиси давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур иш доирасида фармацевтика соҳасида фаолият олиб борган, “Док-1 макс” сиропи ва бошқа дори воситаларини юртимизга олиб кирган ҳамда дорилар таркибини текширишга масъул бўлган 23 нафар шахс суд олдида жавоб берди. Чунки шу каби масъулларнинг масъулиятсизлиги ортидан мазкур дори воситаларини истеъмол қилган 86 нафар бола жабрланди. Улардан 68 нафари вафот этган ва 16 нафари оғир, 2 нафари енгил тан жароҳати олган. 

Суд мажлисига раислик қилувчи Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов ўқиб эшиттирган суд қарорига кўра, “Quramax Medikal”масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлиб ишлаган ҳиндистонлик С.Р.П.га узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди. 

Норгул Абдураимова, ЎзА