Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд мажлиси давом этмоқда
21:08 / 2023-08-18

Суд залидан репортаж

Хабарингиз бор, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” дори воситасини қабул қилган 65 нафар бола вафот этган эди.  

Мазкур жиноят иши бўйича Тошкентда суд жараёни давом этмоқда.  

Тошкент шаҳар суди биносида бўлиб ўтаётган мазкур очиқ суд мажлиси Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноят бўйича 21 нафар судланувчининг иши судда кўриб чиқилмоқда.  

Жиноят кодексининг ўндан ортиқ моддалари билан айбланаётган шахслардан бири ҳиндистонлик бўлиб, у “Quramax Medikal” масъулияти чекланган жамияти директори бўлиб ишлаган.  

Қолган судланувчилар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори, мазкур корхоналар масъул ходимлари ҳисобланади.    

Аввалги суд мажлисларида “Quramax Medikal” масъулияти чекланган жамияти директори судья ва прокурорнинг саволларига жавоб берган бўлса, учинчи мажлисда бошқа судланувчиларга нисбатан суд тергови давом эттирилди.  

Айтиб ўтиш керакки, бугунги суд мажлисида иштирок этаётган авдокатлар ва судланувчилар суд жараёнининг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин этилаётганидан норози эканликларини билдириб, жараённи видеотасвирга олмасликни сўради.  

Судья Мусо Юсупов судда айтилаётган фикрлар ҳали хулоса чиқаришга асос бўлмаслиги, суд ҳукми қонуний кучга кириб, унда баён этилган фактларнигина кенг оммага етказиш мумкинлигини эслатиб ўтди.  

Қизиғи, жабрланувчиларнинг айримлари ҳам суд жараёни видеога олинишига қарши эканини билдирди.  

Ваҳоланки, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд жараёни очиқ, холис ўтиши учун вақтини аямай суд залида ҳозир бўлмоқда.  

Тўғри, жудоликни бошидан кечирган ота-оналар дардини дастурхон қилишни ҳам, оммага кўриниш беришни ҳам истамас, балки. Лекин, журналистлар уларнинг ёнида туришга интилмоқда.    

Судья иштирокчилар фикрларини сўраб, уларнинг талабларини қисман қаноатлантиришга, яъни хоҳламаган одамларни тасвирга олмасликни сўради. Аммо журналистларнинг суд залини тарк қилишларига йўл қўймагани эътирофга сазовор иш бўлди.    

Бугунги суд мажлисида “Quramax Medikal” масъулияти чекланган жамиятининг лицензияси, “Док-1 Макс” дори воситасининг сертификати бўйича шуғулланган судланувчи М.Н. сўроқ қилинди. Унинг терговда берган кўрсатмалари судда  билдирган фикрларига тўғри келмагани маълум бўлди.  

Суд жараёни давом этмоқда.    

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/HkFALYmCdDA" title="Суд залидан репортаж" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Норгул Абдураимова,  

Дониёр Якубов (видео), ЎзА