Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доимий мониторинг йўлга қўйилди
11:15 / 2026-03-03

Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида қишлоқ хўжалигини изчил ривожлантириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш устувор вазифага айланди. Бугун туманда аграр соҳани модернизация қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли амалий ишлар изчил давом этмоқда.

Деҳқон ва фермер хўжаликларида мавсумий агротехник тадбирлар аниқ режа ва илмий ёндашув асосида ташкил этилган. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, экинларни ўз вақтида парваришлаш ва ҳосил сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш билан бирга, иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Хусусан, 2026 йил ҳосили учун мўлжалланган ғалла майдонларида агротехник тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Майдонларни минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантириш, сифатли суғоришни ташкил этиш, бегона ўтларга қарши самарали курашиш, касаллик ва зараркунандаларнинг олдини олиш чоралари қатъий назорат остида бажарилмоқда. Замонавий техника воситалари ва илғор агротехнологияларнинг жорий этилиши ҳосилдорлик кўрсаткичларини янада оширишга замин яратмоқда.

Мутасадди ташкилотлар ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан фермер хўжаликларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатилмоқда. Агротехник меъёрларга қатъий риоя этиш, иш жараёнларини самарали ташкил қилиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилиб, доимий мониторинг йўлга қўйилган.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири