French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доҳадаги диққатга сазовор масканлар (+видео)
18:07 / 2024-02-24

Қатар миллий кутубхонасига саёҳат ташкил этилди. Юзга яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари пойтахтдаги таълим марказида жойлашган илм масканидаги шароит билан танишди.

Кутубхона бир миллиондан зиёд китоб, ноёб қўлёзма ва архив ҳужжатлар сақланадиган “мерос тўплами”га айланган.

Тур давомида Доҳа марказидаги Ислом санъати музейидан ҳам репортаж тайёрладик.  

Музей Британия музейи, Нью-Йоркдаги Метрополитан санъат музейи, Лувр, Марокаш Қироллик коллекцияси, Миср Ислом санъати музейи ва Франциядаги Картиер коллекцияси билан ҳамкорликда ишлайди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZaDHq_EYNBk" title="Dohadagi diqqatga sazovor maskanlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, якуний манзил – Доҳа марказидан 60 километр масофада жойлашган Зекрит саҳросидаги тўрт инсталляция ҳам эътиборимиз марказида бўлди.

Эртага, 25 февраль куни биенналенинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. ЎзАни кузатиб боринг.

Батафсил видеода кўришингиз мумкин.

Б.Худойбердиев, Ё.Мелибоев (видео), ЎзА