French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доҳада Озарбайжон Миллий куни нишонланди
20:28 / 2024-02-24

“Экспо-2023” Доҳа боғдорчилик кўргазмаси павильонида Озарбайжон Республикаси Миллий куни нишонланди. Бу ҳақда Қатар Давлати ахборот агентлиги – “QNA” маълум қилди.

Муаллиф тадбирда Қатар томонидан маданият вазири Шайх Абдураҳмон бин Ҳамад Ол Соний, Миллий кутубхона раҳбари доктор Ҳамад бин Абдулазиз Ал-Куварий, кўргазма Бош комиссари Муҳаммад Ал-Ҳоврий, элчи Бадр бин Умар Ад-Дафа, Озарбайжон томонидан Президент ёрдамчиси Анор Али Акбаров, маданият вазири Одил Каримли, шунингдек Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ва бошқа расмийлар иштирок этганини ёзган. 

Шунингдек, мамлакат маданияти ва анъаналарининг ўзига хос хусусияти, энг муҳим жиҳатлари акс этган Озарбайжон павильони ҳамда Қатар Миллий кутубхонаси, Экспо уйи, “Вақф бозори” савдо маркази ва “Ал-Жасра” маданият клубида бўлиб ўтаётган Озарбайжон Республикаси маданият ҳафталиги юзасидан батафсил маълумот берган.

Мақолада қатарликлар 15 га яқин ноёб техника ёрдамида тикилган Озарбайжон гиламлари кўргазмаси, давлат халқ чолғу асбоблари оркестри, муғом триоси ва Давлат рақс ансамбли иштирокидаги концерт дастурини қизиқиш билан томоша қилгани таъкидланган.