Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доҳа турнирида ёш оғир атлетикачимиз 3 та медалли бўлди
10:45 / 2025-12-25

Доҳа (Қатар) шаҳрида 30 дан зиёд давлат оғир атлетикачилари иштирокида ўтаётган “10th Qatar Weightlifting Cup” турнирининг олтинчи кунги мусобақалари остонасида ёш спортчимиз Машҳура Рустамова учта медални қўлга киритди.

Истеъдодли оғир атлетикачимиз М.Рустамова -77 килограмм вазн тоифасида даст кўтаришда 86 кило, силтаб кўтаришда 111 кило оғирликдаги тошларни бўйсундирди ва иккикураш якунларига кўра, жами 197 килограмм кўрсаткич билан 3 та кумуш медални қўлга киритди.

Мазкур вазн тоифасида олтин медаль Шимолий Корея терма жамоаси аъзосига, бронза медали эса Кувайт спортчисига насиб этди.

Ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этган Рустамованинг совриндорлиги натижасида Ўзбекистон терма жамоасининг “10th Qatar Weightlifting Cup”даги умумий медаллари сони 14 тага етди.

Турнир 27 декабрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА