Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доҳа кампусида муддатидан олдин овоз берилди
10:20 / 2024-10-20

Кеча Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 57-сайлов участкасида ҳамюртларимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Маълумки, Марказий сайлов комиссияси томонидан муддатидан олдин овоз беришини ташкил қилиш, ногирон шахслар сайлов ҳуқуқини таъминлаш, давлат кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш каби турли масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилган. Хусусан, МСК қарорига биноан, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш 2024 йил 16-23 октябрь кунларига белгиланган. Қатардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларимиз ва бошқа Ўзбекистон фуқаролари ўз конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида "Education City" шаҳарчасида сайлов участкаси очилган.

Дарвоқе, ушбу араб давлатида вақтинча бўлиб турган ҳамюртларимиз учун мамлакатимизда рўйхатга олинган беш сиёсий партия -  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Либерал-демократик партия, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси, Халқ демократик партияси ва Экологик партия фаолиятининг устувор йўналишлари, парламентаризмни ривожлантириш тизимидаги сўнгги янгиликлар ва демократик ўзгаришлардан бохабар бўлиш имкони яратилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА