Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дмитрий Песков Москванинг Вашингтонгга нисбатан муносабати ҳақида фикр билдирди
10:07 / 2021-01-25

Москва АҚШ билан ҳамкорлик қилишга интилади, лекин Вашингтоннинг “ўз амрини ўтказишга уринишига” тоқат қилмайди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “России 1” телеканали эфирида шундай фикрни айтди.  

“Муросага тайёрмиз, лекин қўполикка ва “ҳаддан ошиш”га тайёр эмасмиз”, деди у.  

Песковнинг таъкидлашича, Москва Вашингтон билан давомли яхши муносабатлар ўрнатишга интилади ва бунга мос тарзда саъй-ҳаракатларни кўриб келмоқда.  

Лекин Америка томонининг жавобисиз ҳамиша шундай бўлавермайди.  

“Биз америкаликларни ҳамкор деб билишга тайёрмиз. Улар тайёр эмас. Лекин бу ерда мажбуран мулойим бўлолмайсан”, деди Песков.