Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дмитрий Муратов Нобель мукофотини аукционда сотиб юборди
18:23 / 2022-06-21

2021 йилда Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори, Россиянинг “Новая газета” нашри бош муҳаррири Дмитрий Муратовнинг медали аукционда 103,5 миллион долларга сотилди, деб хабар берди савдони ташкил этган Американинг “Heritage Auctions” савдо уйи ўз сайтида.

Ким ошди савдоси бошланишидан олдин журналистдан ҳақиқатан медални сотишга тайёрмисиз, деб сўралганда, у ижобий жавоб қайтарган.

Аввалроқ журналист мазкур мукофотни сотиш ғоясини “Новая газета”  жамоаси қўллаб-қувватлаганини айтганди. 

Савдо уйи хабарида айтилишича, медал сотувидан тушган пул Украина ва қўшни давлатлардаги болаларга ёрдам бериш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)га жўнатилади.

Шунингдек, маблағнинг бир қисми Украина қочоқларига ва мамлакат ичида кўчирилган оилаларни қўллашга йўналтиилади.

2021 йил декабрь ойида Муратов мукофотнинг умумий миқдори тахминан 40,2 миллион рубл (713 минг доллар атрофида) эканини айтиб, пулни хайрия ишларига сарфлашини айтганди.

“Новая газета” асосчиларидан бири Дмитрий Муратов 1995 йилдан бери мазкур нашрнинг бош муҳаррири.