Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ ходимлари катта миқдордаги Трамадол ва Лирика дори воситаларининг савдосига чек қўйишди
12:10 / 2019-12-25

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида кўп миқдордаги Трамадол дори воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар П.Р., П.Х., М.Д. ва Ф.О. қўшни Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 19 минг дона Трамадол таблеткасини Сирдарё вилоятига олиб бориб, Сайхунобод тумани Ўрикзор маҳалласида харидорга 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Андижон шаҳар “Мангулик” кўчасида ноқонуний фаолият кўрсатаётган дори бозорида муқаддам психотроп моддалар савдоси билан айбланиб, судланган фуқаролар М.О. ва А.Н.лардан 15 турдаги жами 578 дона наркотик ва психофаол дори воситалар ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, Қ.С. бошқарувидаги Нексия автомашинаси Андижон шаҳрида тўхталиб текширилганда, салон қисмида 1680 дона Лирика психофаол дори воситаси борлиги аниқланган.

Қ.С. Қўқон шаҳридан олиб келаётган ушбу дори воситаларини Андижон шаҳрида яшовчи С.С.га етказиши керак бўлганлиги боис, тезкор тадбир давом эттирилди ва С.С” товарни қабул қилиб олаётган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.