English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ қалбаки валюталарни фош этди
09:50 / 2019-11-01

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан кўп миқдордаги қалбаки хорижий валютасини ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан кўп миқдордаги қалбаки хорижий валютасини ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи Ш. Р. қалбаки АҚШ доллари купюраларини ўтказиб келаётганлиги аниқланган. Жорий йилнинг 22 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда унинг қилмишлари фош этилди. Ш. Р. нинг таниши Б. А. киракашлик билан шуғулланувчи О. Т. билан унинг бошқарувидаги "Ласетти Жентра" русумли автомашинасида Фарғона тумани Водил қишлоғидаги автотураргоҳ ҳудудига келган. Ш. Р. нинг кўрсатмасига кўра қалбаки 5300 АҚШ доллари эвазига тўққиз дона "Samsung" русумли телефон аппаратларини қабул қилиб, пулларни берган вақтида ушланди. Авторанспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда автомашинада фуқаро Ш. Р. га тегишли бўлган 53 дона 100 купюрали АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Фарғона вилояти ИИБ ЭКБнинг экспертиза хулосасига кўра, купюралар пул белгилари ишлаб чиқарадиган корхонада тайёрланмагани, мазкур купюралар полиграфия усулида нусхалаш-кўпайтириш техникаси ёрдамида тайёрлангани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Ш. Р. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.