Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дизелнинг биржадаги нархларини 15 фоизгача пасайтириш чоралари кўриляпти (+видео)
18:40 / 2024-02-15

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда қишлоқ хўжалигида унумдорликни ошириш, таннархни камайтириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Таннархни камайтириш фермер хўжаликларини арзон ёқилғи билан таъминлаш масаласи билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қандай чоралар амалга оширилмоқда? 

Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов ушбу тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hx94v9Zyfrk" title="Dizelning birjadagi narxlarini 15 foizgacha pasaytirish choralari koʻrilyapti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Раиснинг қайд этишича, қишлоқ хўжалигида дизел ёқилғисига бўлган харажат энг катта харажатлардан бири ҳисобланади. Видеоселектор йиғилишида 2024 йилда 680 минг тонна дизел ёқилғисининг сифатини таъминлаш, арзон нархда фермер хўжаликларига етказиб бериш вазифаси қўйилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ушбу вазифани бажариш таъминланади. 2024 йилда 2023 йилга нисбатан 200 минг тонна қўшимча дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

Шунингдек, дизел ёқилғисининг таннархини пасайтириш борасидаги топшириқлар бўйича ҳам барча ҳисоб-китоблар қилинди. Дизел ёқилғисининг биржага қўйиладиган нархларини 15 фоизгача пасайтириш бўйича барча чоралар кўриляпти. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси интервьюсининг тўлиқ вариантини қуйидаги видеоҳавола орқали кўриш мумкин. 

Муҳтарама Комилова, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА