Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Нуруллаева биринчи марта овоз беришда иштирок этди
13:35 / 2023-04-30

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалида ташкил этилган 48-референдум участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

– Реферундум участкамизда 2 минг 438 та овоз берувчи рўйхатга олинган, – дейди Бухоро шаҳридаги 48-участка референдум комиссияси раиси Саодат Қудратова. – Участкамизда овоз берувчилар учун барча шароитлар яратилган. Техника воситалари билан таъминланган. Қонунчиликка оид плакатлар, овоз берувчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тиббий пункт шай ҳолда. Фуқаролар ҳам жуда фаол.  

– Мен 18 ёшдаман, – дейди Диёра Нуруллаева. – Илк бор овоз беришда иштирок этаяпман. Ўзимнинг фуқаролик позициямдан фойдаланган ҳолда ушбу реферундумга иштирок этиш учун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ўзгаришлар билан танишдим. Унда ёшларга яратилган шароитлар ҳамда имкониятларнинг қайд этилганлиги бизнинг янада кучли билим эгаси бўлишимизда ҳамда етук мутахассис бўлиб шаклланишимизга хизмат қилади. Мен барча ёшлар келажаги учун овоз бердим.  

Зариф Комилов, ЎзА