French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдиёрованинг “Катта дубулға”даги олтинлари бештага етди
23:49 / 2024-02-16

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

Мусобақанинг аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Дзюдочимиз ушбу медаль билан биргаликда жаҳон ва “Париж-2024” Олимпиада рейтинги учун 1000 очкони ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди. 

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу ғалаба келаси ҳафта Д.Келдиёровани жаҳон рейтинги пешқадамига айлантиради. Қайд этиш жоиз, бу Диёра Келдиёрованинг “Катта дубулға” мусобақаларидаги бешинчи олтин медалидир.

Шунингдек, мусобақада Достон Рўзиев ва Ҳалима Қурбонова бронза медалига сазовор бўлди ҳамда улар жаҳон ва Олимпия ўйинлари рейтингининг 500 очкосини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА