Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдиёровага Япониянинг Майдзуру шаҳар ҳокими мактуб йўллади
15:51 / 2024-07-30

Япониянинг Майдзуру шаҳри ҳокими Камода Акитсу XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида ғолибликка эришиб, ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очгани билан Диёра Келдиёровани табриклаб, мактуб йўллади.

Япониялик сиёсатчи Ўзбекистонда дзюдо спорт турига берилаётган эътибор, Диёра Келдиёрованинг истеъдоди, унинг дзюдонинг нозик усулларидан чуқур хабардорлиги, билим ва салоҳияти таҳсинга сазоворлигини таъкидлаган. 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Япония дзюдо федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани, дўстона муносабатлар рамзи сифатида Диёра Келдиёрова "Токио-2020" ҳамда "Париж-2024" Олимпия ўйинларига айнан Токиода ўтказилган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этганини, бу, япониялик дзюдо ихлосмандларига чексиз фахр бағишлаганини билдириб ўтган.  

Т.Рўзиев,

ЎзА