Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдиёрова “Катта дубулға” турнирида олтин медални қўлга киритди
19:48 / 2022-11-04

Озарбайжонда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медали соҳиби бўлди.

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган, жаҳон элитаси қаторига кириб бораётган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасурен устидан ишончли ғалабага эришди. Ушбу муваффақият дзюдочимизга "Париж – 2024" Олимпиадаси йўлидаги 500 рейтинг очкосини тақдим қилди.

Шунингдек, Сита Қадамбоева (-52 кг) бронза медали учун баҳсда польшалик Александра Калета устидан ғалаба қозонди. Бу Қадамбоева учун фаолоятида “Катта дубулға” турниридаги илк медаль бўлди.

Афсуски, Кемран Нуриллаев (-60 кг) учунчи ўрин учун баҳсда имкониятни бой бериб, мусобақани кучли бешликда якунлади.

ЎзА