"Дийдор" театр-студияси ҳарбийлар ҳузурида
"Дийдор" ёшлар экспериментал театр студияси ўз спектаклларини нафақат пойтахтимиз аҳли ва меҳмонларига, балки мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ҳам муваффақият билан намойиш этиб келмоқда.
Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида "Дийдор" театр-студиясининг Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий қаламига мансуб "Майсаранинг иши" асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.


Ушбу спектакль очкўзлик, манманлик, кибру ҳаво каби иллатлар инсониятни таназзул сари етаклашини қизиқарли воқеалар орқали акс эттиради.
Юморга, ҳазил-мутойибага бой бўлган ушбу спектакль Ватанимиз посбонларига манзур бўлди.


Н.Усмонова, ЎзА