Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Директор ўз ишига қайта тикланди
16:23 / 2025-06-14

Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро судининг 2025 йил 20 майдаги ижро ҳужжатида жавобгар туман Маданият бўлимига Маданият маркази директори лавозимида ишлаган даъвогар Б. А. ни ишга тиклаш белгиланган.

Шунга қарамай, жавобгар томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаганлиги сабабли даъвогар Б. А. Мабурий ижро бюроси Беруний туман бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳаракати олиб борилиб, жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда белгиланган жавобгарликга асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Шунинг натижасида даъвогар Б. А. Беруний тумани Маданият бўлими раҳбарининг буйруғига асосан, ўзининг аввалги иш ўрнига қайта тикланди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири