French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Директор ўринбосари ишга қайта тикланди
19:45 / 2025-11-29

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг жорий йил 22 октябрдаги ижро ҳужжатида Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимидан асоссиз равишда бўшатилган К.А.ни аввалги лавозимига ишга тиклаш белгиланган.

Шунга қарамасдан, жавобгар Элликқалъа туманидаги 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган. Шу сабабли даъвогар Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани бўлимига суд қарори ижросини таъминлаб беришни сўраб, мурожаат қилишга мажбур бўлган. 

Бюронинг Элликқалъа тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатига киришилиб, жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда белгиланган жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилди. Шунинг натижасида даъвогар К.А. ўзининг аввалги иш ўрнига қайта тикланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА