Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Директор кубоги” ғолиблари рағбатлантирилди
16:06 / 2025-12-09

Пойтахтимизда Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳудудий бошқармалари ўртасида “Директор кубоги” футбол мусобақалари бўлиб ўтди. Унда республиканинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этиб, дўстлик ва соғлом рақобат руҳида куч синашди.

Жамоалар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ходимларни спортга кенг жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган турнирда жами 10 та жамоа иштирок этиб, ўз ҳудудлари шарафини муносиб ҳимоя қилди.  

Натижаларга кўра, учинчи ўринни Жиззах вилояти жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса Фарғона жамоаси эгаллади. Биринчи ўрин Сирдарё вилояти жамоасига насиб этди.  

Ғолиб ва совриндорларни Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Шуҳрат Отажонов тақдирлади. Уларга диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА