Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Диққат пиёда» тадбири: қоидабузар пиёда қидирувда экан
14:56 / 2022-02-02

Жорий йилнинг 31 январь куни Янгийўл шаҳрида йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд ЙПХ инспектори, сержант Ф.Мирпўлатовнинг эътиборини тортиб, унга чора кўриш мақсадида тўхтатади.

Планшет ёрдамида фуқаронинг шахси текширилганда у – 1991 йилда туғилган фуқаро Ш.Ш. экани ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси (кўп миқдорда фирибгарлик) билан айбланиб, Тошкент вилояти ЖИБ Янгийўл шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланади. Қидирувдаги шахсга эҳтиёт чораси «Қамоқ» бўлгани сабабли тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сон ҳибсхонага жойлаштирилди.  

А.Мусаев,ЎзА.