Диққат: “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари уйингизда сақланаётган бўлса, зинҳор қўлламанг!
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дорихоналарда Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан чақириб олиш кўрсатмасини берди.
Ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналарнинг расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди. Агар бирор бир тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолдиқ тарзида қолган бўлса, бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.
ЎзА