Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дипломатлар мини-футболда баҳслашмоқда
11:30 / 2019-09-28

Пойтахтимиздаги Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа бошланди.


Пойтахтимиздаги Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа бошланди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимиз Футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Д.Аҳатов ва бошқалар мамлакатимизда барча давлатлар билан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Спортнинг барча турлари каби футболни изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани қайд этилди.

Спорт турларини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш, маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатлар ҳаётида ҳам ўз ифодасини топаётир. Элчихоналар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ўртасида шахмат, футбол бўйича мунтазам ўтказиб келинаётган турнирлар, турли маданий-маърифий тадбирлар, кўргазма, анжуман ва фестиваллар ҳамкор давлатлар билан ўзаро муносабатларни янада равнақ топтиришга хизмат қилмоқда.

Мини-футбол мусобақасида мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги, АҚШ, Германия, Италия, Россия, Саудия Арабистони, Хитой, Тожикистон, Туркия, Миср, Кувайт давлатлари элчихоналари, Миллий олимпия қўмитаси, ЮНИСЕФ, ШҲТнинг Ўзбекистондаги халқ дипломатияси маркази жамоалари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашмоқда.