Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дипломатик муносабатда ёшлар сиёсати (+видео)
11:24 / 2025-11-28

Навқирон нигоҳ

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириб, ёшларнинг халқаро муносабатлардаги иштирокини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлатимиз томонидан ёшларнинг халқаро майдондаги сиёсий фаоллигини ошириш, уларни дипломатия соҳасига тайёрлаш мақсадига йўналтирилган дастурлар, грантлар ишлаб чиқилмоқда, форумлар ўтказилмоқда.

Хуллас, бугун ёшлар дипломатияси мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган. Бунинг самараси ўлароқ, ёш мутахассисларимиз жаҳон ташаббусларида иштирок этиш, глобал майдонда юртимиз нуфузини ошириш, халқаро ташкилотларда фаол ҳамкорлик қилиш жараёнидаги ўрнини мустаҳкамламоқда.

  • Ёшлар дипломатияси нима ва қандай аҳамиятга эга?
  • Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшлар сиёсати (дастурлар, форумлар, грантлар) қай даражада самарали? Яна қайси йўналишларни ривожлантириш керак?
  • Ёш дипломатлархалқаро алоқаларни ривожлантиришда қандай лойиҳалар зарур, деб ҳисоблайди?
  • БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар билан алоқаларда иштирок этишдан ёш дипломатлар нималарни ўрганади?
  • Келажакда ёш дипломатлар учун қандай тренинглар, тажриба алмашинуви ва тайёргарлик жараёни зарур?

ЎзА янги лойиҳанинг илк сонида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларини суҳбатга чорлади.

ЎзАнинг “YouTube” каналини кузатинг.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/t9Mt8b5sy4M?si=RdWE9cLi-qTI-rh0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Д.Ҳакимов(видео), ЎзА