Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Diplomat university”га ўқишга киритмоқчи эди, аммо...
10:18 / 2022-03-16

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пул эвазига олий ўқув юртига ўқишга киритмоқчи бўлган товламачилар фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Украина халқаро Европа университети Тошкент шаҳар филиалининг 2-босқич талабаси, 1999 йилда туғилган З.Ш. ҳамда Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялар университетининг 2-босқич талабаси И.С. фуқаролар – Г.Ш. ва О.Ф.ни 1500 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги “Diplomat university” нодавлат олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига ўқишга киритишни ваъда бериб, товламачилик йўли билан ушбу пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатиш режалаштирилмоқда.

ЎзА