"Diplomat Judo" клуби аъзоларининг муваффақиятлари
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган дзюдо бўйича анъанавий “Alibeyli Cup II” халқаро турнирида Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги "Diplomat Judo" клуби тарбияланувчилари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Мусобақа якунларига кўра, Самиюсуф Аббасов (-34 кг.) ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Жасур Алиев (-27 кг.) ҳамда Муҳаммадюсуф Бешимов (-30 кг.) кумуш медалларга сазовор бўлган бўлса, Шоҳдиёр Умаров (+46 кг.) бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, ёш дзюдочиларимиз халқаро майдонда муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини яна бир бор юксак даражада ҳимоя қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА