Дин Сяосин: Ўзбекистоннинг янги тараққиёт йўлига мос ҳужжат ишлаб чиқилган
Ўзбекистонда давом этаётган референдум жараёнларини хорижлик кузатувчилар бевосита кузатиб бормоқда.
Шайхонтоҳур туманидаги 362-референдум участкасига келган Хитой замонавий халқаро муносабатлар академиясининг Евроосиё институти директори Дин Сяосин ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
–Ўзбекистон янги ва катта тараққиёт йўлига қадам қўймоқда. Бу жараёнда, албатта, замон талабига жавоб берадиган янги Конституция керак. Шу жиҳатдан мамлакат Асосий қонуни қайта ишлаб чиқилгани тўғри иш бўлган. Референдум участкаларида бўлиб, ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилганига гувоҳ бўлдим. Фуқароларнинг эркин овоз бериши учун барча шароитлар таъминланган, – деди халқаро кузатувчи.
Н.Абдураимова,
Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА